БМТТД ўтказган тадқиқотда таъкидланишича, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва ажрашишдан кейин уй-жойга бўлган ҳуқуқларни таъминлашга оид суд ишларида аёллар кўпинча адвокатларсиз ўзларини ҳимоя қилишга мажбур бўлмоқда. Бу эса улар учун қўшимча молиявий ва ҳуқуқий қийинчиликлар туғдирмоқда.
Сенат раиси Танзила Нарбаева БМТ минбарида аёллар ўртасида, айниқса, қишлоқларда STEM таълимини тарғиб қилиш, ҳудудларда рақамли тафовутни бартараф этиш ва дискриминацияга учраганларга ҳуқуқий ёрдам бериш ҳақида сўзлади. У МО мамлакатларида гендер тенглиги бўйича ёндашувлар ишлаб чиқилганини айтди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан аёлларга автобус ва юк автомобилларини бошқаришга рухсат этилди. Қайд этилишича, замонавий автотранспорт воситаларининг техник хусусиятлари аёлларга ушбу соҳаларда қулай ва соғлиқларига зарарсиз меҳнат фаолиятини олиб бориш имконини беради.
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи «ҳимоя ордери» суд томонидан 1 йил муддатгача берилиши белгиланмоқда. Амалда ордер ички ишлар идоралари томонидан 30 кунга берилади.
Ўзбекистонда хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 18 ёшга тўлмаганларнинг номусига тегиш, зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни қондириш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Хусусан, уларга нисбатан амнистия қўлланмайди.
Самарқанддаги «Раҳмдиллик» шелтерида зўравонликка учраган аёллар бир йилгача яшаши мумкин. «Аммо бир йилдан кўп вақт яшайдиганлар ҳам бор. Уларнинг муаммоси жуда чигал. Шу сабабли чиқариб юбора олмайман», — дейди жамият раҳбари Бибисора Орипова.
Сурхондарёдаги тўйда келинни урган куёв жазодан қутулиб қолди. Суд келиннинг даъво ва аризаси йўқлиги сабабли маъмурий жазо қўлламади.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Aфғонистон муваққат ҳукумати томонидан аёллар ҳуқуқларининг чекланишини «аёлларга нисбатан институционал тизимли зулм» деб атади. Шу билан бирга, мамлакатдаги гуманитар инқироз фонида аҳолининг 93 фоизи тўйиб овқатланмайди, дея маълум қилди БМТ.
«Толибон» ўрта таълимдаги қизларнинг мактабга боришини чеклади. Кобулда давлат хизматида ишловчи аёлларга ишга чиқиш тақиқланиб, фақат айрим касб эгаларига ишлашга рухсат берилди. «Толибон» расмийлари бу ҳолатларни «хавфсизлик нуқтаи назаридан» дея изоҳламоқда. «Касбим бўлмаса, ўқишимга рухсат беришмаса, хавфсизликнинг мен учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Бу хавфсизлик фақат «Толибон»га керак», — дейди тиббиёт соҳасида таълим олувчи афғон қизи. «Толибон» матбуот хизмати вакили ҳукуматда аёлларга зарурат йўқлигини, уларнинг вазифаси болаларни дунёга келтириш ва тарбиялаш эканлигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг